Тонгги руҳият

- Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.
- Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
- Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб, ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
- Миннат қилиш берилган эҳсонни йўққа чиқаради.
- Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.
- Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради, бевақт қилинган лутф обрўни кетказади.
- Ҳасад билан ғазаб икк қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади.
- Ёлғон доим ростдан енгилади. У худди сув юзасидаги кўпикдек йўқ бўлиб кетади.
- Билим такрорлаш ва қайтариш мевасидир.
- Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади.

