Давра суҳбати: ОИТС нима?
Самарқанд давлат университети физика факультетида ОИТСга кураш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази мутасадди вакиллари ўзининг маърузалари билан қатнашди.
- ОИВ инфекцияси – бу юқумли касаллик бўлиб, уни одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқаради, - дейди мутахассис Шерзод Арзиев. – Бу вирус организмга тушганидан кейин иммунитет тизими ҳужайраларига зарар етказади ва ОИТСнинг ривожланишига олиб келади. ОИВ инфекцияси билан зарарланганлар - бу одам иммунатанқислиги вирусини юқтирган, тиббий, психологик, ижтимоий ёрдамга, ҳамда дўстлари ва қариндошларини кўмагига муҳтож бўлган шахсдир.
Тадбир давомида, касаллик юқтириб олиш ва ундан эҳтиёт бўлиш йўллари ҳақида алоҳида тўхталиб, талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.