Самарқанд давлат университети биология факультетида 1300 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Шундан 300 нафари ижарада туради. Бу талабалар доимий равишда тюторлар томонидан назоратда, шунингдек уларнинг яшаши учун етарлича имконият яратилган.

      - Мен қашқадарёликман, СамДУ биология факультети 1-босқичда таҳсил оламан. Ўқиш бошланганида турар жой билан муаммоларим бор эди, - дейди талаба Сабина Аҳмаджонова. -  Тюторларимизнинг ёрдами сабаб, қулай ва шароитлари яхши бўлган хонадонга жойлашдим. Бу ердаги ижара нархи ҳам ўзимга маъқул. Ҳозир бир хонада 3 киши турибмиз. Биз учун маъсул бўлган тюторларимиз тез-тез аҳволимиздан бохабар бўлиб туришибди.

      -  Самарқанд давлат университети биология факультетида муҳит яхши, ўқишдан бўш вақтимизда турли хил танлов ва спорт мусобоқаларига қатнашиш йўлга қўйилган, - дейди талаба Неъматилло Норов. – Тюторларнинг саъй-ҳаракати билан ижарада турувчи талабаларнинг шароитлари доимий ўрганилмоқда. Маъсулларнинг борлиги сабаб, ота-онамизнинг биздан хавотир олишга ҳожат йўқ. Қолаверса, биз талабалар бундан ҳам хурсандмиз.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар