Спортнинг футбол тури бўйича “Декан кубоги” бўлиб ўтди…
Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетида спортнинг футбол тури бўйича “Декан кубоги” бўлиб ўтди. Мусобоқада жами 10 гуруҳ қатнашди. Факультетнинг 303 гуруҳ талабалари мутлоқ ғолиб бўлиб, “Декан кубоги”га сазовор бўлди. Қолган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Халқаро таълим дастурлари факультетида кўплаб маънавий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Бизда бўш вақтнинг ўзи йўқ, - дейди талаба Жаҳонгир Бобомуродов. – Бу каби бир қатор спорт тадбирларининг ўтказилиши ҳам руҳий, ҳам жисмоний тайёргарлигимизни янада ошишига хизмат қилади. Қолаверса, талабаларнинг ўзлари мусобоқаларни ўтказилишига хайрихоҳлиги ва ташаббускорлиги тақсинга лойиқдир.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими

