Самарқанд давлат университети талаба-қизлари ўртасида “Қўл тўпи” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтади
Самарқанд давлат университети 74-талабалар спартакиадаси дастурига киритилган қўл тўпи спортидан турнир ўтказилади.
Университетимизнинг барча спортчи талаба-қизларини ушбу спорт мусобақасида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Иштирок этиш ниятида бўлган талабалар факультетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарларига мурожаат этишлари сўралади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

