Самарқанд давлат университети битирувчиси “Катта дубулға” турнирида ғолиб
Самарқанд давлат университети битирувчиси, “Токио–2020” олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов 90 кг. вазн тоифасида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида қатнашди. Барча рақиблари устидан яққол утунлик қилиб келаётган Давлат Бобонов ярим финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Мусобоқа сўнгида спортчимиз франциялик рақиби Франсис Дамерга қарши курашиб, бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Парижда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Давлат Бобонов финалда бразилиялик Годой Де Мачедони мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

