Тонгги руҳият
- Яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади. Яхши хулққа ҳам одат туфайли эришилади.
- Инсондаги сир сақлай билиш хислати ошкор қилиш хавфи туғилганда уни ушлаб тура билувчи кучдир.
- Ваҳима қилиш ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир.
- Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пластик табиатидан халос бўлолмайди.
- Яхшиликларнинг энг фойдалиси садақадир.
- Сабр деб, инсон бошига тушган алам ва чидаб бўлмайдиган оғриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади.
- Бир киши сен билан муносабатида хато қилсаю, сенга узр баён этса, узрини қабул қилишни кечиктирма!
- Кундалик ризқ кўп, қайғураверма. Шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнайверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта дон ҳам ея олмайди.
Абу Али ибн Сино

