Самарқанд вилоят прокуратурасида ўқувчи-талабалар иштирокида “очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд давлат университети юридик факультети ўқитувчи ва талабалари ҳам қатнашди. Бунда асосан бўлажак ҳуқуқ органи вакилларини прокуратура иш фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда ёш кадрларга касбий амалиётни татбиқ қилиш мақсад қилинган.

        Тадбир давомида талабаларга прокуратура ходимлари сўнгги бир йилликда амалга оширган ишлари тўғрисидаги филм намойиш этилди. Шунингдек, соҳага оид обектлар билан яқиндан таништирилди.

        - Амалиёт билан назарияни бир пайтда олиб бориш ҳар томонлама устунликка эришишнинг асосий омилидир, - дейди Самарқанд давлат университети юридик факультети талабаси Носирбек Қиличов. – Бугунги фаолият билан яқиндан танишишимиз, мени янада мақсад билан ўқишга ундади. Ўзим учун билмаган янгиликларни кашф қилдим. Бу каби тадбирларнинг доимий равишда ўтказилиши талабаларнинг бу соҳага бўлган қизиқишини янада оширишига хизмат қилади.

 

 

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.