Самарқанд давлат университети жамоаси “Student’s Cup” турнирининг республика босқичига йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида мини-футбол спорт туридан талабалар ўртасида чемпионат ўтказилмоқда.
Ушбу турнир “Янги Ўзбекистон ёшларимиз” шиори остида, кўтаринки руҳда, интригага бой бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд давлат университети ушбу мусобақада муносиб иштирок этиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Университетимиз талабаларига омад ва зафарлар тилаймиз!




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

