Психологик ёрдам

Савол:
Менда уйқу меёри бузилган, кечқурунлари тез тез уйғониб кетаман ва ухлашга қийналаман. Уйқу ҳолатини меёрга тушириш учун нима қилишим керак?
аноним
Жавоб:
Уйқунинг тез тез бузилиши ҳам физиологик ҳам психологик факторларга боғлиқдир. Психологларнинг таъкидлашича нормал уйқу 7-8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Сиздаги уйқу бузилишига сабаб, руҳий ёки физиологик зўриқишингиздан ҳам бўлиши мумкин. Кунлик оғир эмоционал зўриқишни бошдан кечириш, ҳаётидаги турли катта кичик муаммолар, уларнинг йиллар давомида ҳал қилинмаслиги, кун давомида бир неча бор ухлаб олиш, ёки ноқулай ётоқ шароити сабаб бўлиши мумкин. Биринчи навбатда агар сизда психологик планда муаммолар бўлса, уларни ҳал қилишга урининг. Кун давомидаги ярим соатлик мудраб олиш ҳам инсонга етарлича уйқу гармони яни мелотанинни ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида сиз кундузги уйқулар жараёнида ўзингизга етарлича энергия ололасиз ва кечқурунги уйқуга ҳожат кам қолади. Кейингиси сиз ухлаётган хона тинч ва кислород билан тўйинган бўлиши керак. Яъни уҳлашдан олдин хонани тоза хаво билан тўлдиринг, ортиқча шовқин ёки телефон телевизор ҳам уйқунинг бузилишига олиб келади. Ҳар куни уйқуга кетишдан бир соат аввал ярим соатлик кечги сайр қилинг. Бу сизда чарчоқ ҳисси ва мийянинг кислород билан тўйинишига олиб келади. Натижада уйқунгиз равон бўлади. Яна бир энг асосий маслаҳат ҳеч қачон қўл телефонингизни ўзингизга яқин жойда олиб ётманг, сиздан камида 1 метр узоқлида бўлсин. Агар шуларга амал қилган тақдирингизда ҳам уйқу бузилиши кузатилса, психолог суҳбатига ёзилинг.
Дилдора Сулаймонова
Самарқанд давлат университети
Психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси

