Самарқанд давлат университетида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари тайёрлаш учун ўқув семинарга старт берилди.

      Семинар ташкил этилишидан асосий мақсад ҳоким ёрдамчилари ва “Маҳаллабай” ишлаш марказлари ходимлари учун туман (шаҳар)лар кесимида семинар ва амалий машғулотларни олиб борувчи республика ва ҳудудий мутахассислар тайёрлашдан иборат.

      Семинарга маъсул сифатида Самарқанд вилоят ҳокимлиги, СамДУ, Адлия бошқармаси, “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Савдо саноат палатаси ва бошқа ташкилот мутассадилари тайинланган.

      - Ўзбекистон тарихида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларини тайёрлаш илк маротаба амалга оширилмоқда, - дейди Бизнес тадбиркорлик олий мактаб Самарқанд филиали раҳбари Қобил Марупов. - Ўқув семинарлар уч гуруҳга бўлиниб, 196 нафар тингловчини ташкил этади. Бу жараён беш кун давом этиб, охирги кунда эгаллаган билимларини синовдан ўтказишади. Шундан кейин гуруҳларга бўлиниб, маҳаллардаги 1112 нафар ҳоким ёрдамчиларини тайёрлашда амалий ёрдам беради.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети  
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.