Келажагим Самарқанд давлат университети ва кутубхона билан боғлиқ…
Самарқанд давлат университети илмий ахборот ресурс марказида 3 миллионга яқин китоблар мавжуд. Илмий китоблар 1 миллион; бадиий адабиётлар 175 мингга яқин; ўқув қўлланмалар 625 минг; дарслик 436 минг; қўлёзма, тошбосма 12 минг; чет тилидаги 10 мингни ташкил этади.
Ҳозирги кунда кутубхонада 5 ўқув зали фаолият кўрсатмоқда. Кунига китобхонлар томонидан икки минггача мурожаат келиб тушмоқда. Шунингдек, 70 мингга яқин ўқув адабиётлар электронлаштирилган.
Самарқанд давлат университетида ахборот-кутубхона фаолиятини кучайтириш, ахборот-ресурс марказининг ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан бойитиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
- Дарсдан бўш вақтларимни кутубхонада ўтказаман. Деярли ҳар куни шу ердаман, - дейди Самарқанд давлат университети филология факультети талабаси Шоҳида Махаматқулова. – Менинг келажагим университет, жумладан кутубхона билан боғлиқ. Ҳар сафар кутубхонага кирганимда бу ердаги файз ўзгача эканлигини ҳис қиламан. Ўзим учун керакли бўлган адабиётларнинг деярли ҳаммаси бор. Кутубхоначи ходимларнинг ҳам китобхонларга бўлган муносабати жуда яхши. Мен бундан мамнунман.







Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар

