“18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан Самарқанд давлат университетида байрам консерти бўлиб ўтди. Бу консертда нафақат СамДУ талабалари, балки Самарқанддаги бошқа олий таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этди. Байрам ҳаммага кўтаринки руҳ бахш этмоқда.

      - Талабалик — олтин даврим, бу ердаги ҳар бир кунимиз тарих. Самарқанд шаҳри куни менда ҳар доим эсда қоларли бўлиб келган, - дейди кимё факультети талабаси Лобар Сайитмуродова. - Ҳар йили бу кунни миллий байрам каби нишонлаш урф-одат бўлиб қолган. Айнан шу кунда ҳамманинг кайфияти ўзгача. Самарқандга бўлган ҳурматим чексиз. Ушбу байрамни ўзимнинг оиламдек бўлиб қолган, курсдошларим ва университетим билан нишонлаш мен учун бахт.  Мен бундан жудаям хурсандман.

      - Касбим сабаб жуда кўп тадбирларда бўламан. Ҳаммага хуш кайфият улашишга ҳаракат қиламан, - дейди спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Орзибек Неъматов. - Бугун ҳам “18-октябрь — Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан Самарқанд давлат университетида байрам консерти уюштирябмиз. Бу ердаги талабаларнинг кайфиятини кўриб одамнинг дили яйрайди. Шу пайтда ижодкор эканлигимдан яна бир карра фахр-ифтихор туяман. Қўшиқ айтиб, ўзим ҳам қувонаман. Байрам барчага муборак бўлсин!!!

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар