АМАЛИЙ УЧРАШУВ
“Ипак йўли бўйлаб иқлимга мос, углеродсиз биноларнинг асосий технологиялари ва қўлланилиши” мавзусидаги қўшма амалий лойиҳа доирасида Хитой Халқ Республикасининг Сиан Архитектура ва Технологиялар университетининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича вице-президенти, профессор Янфенг Лиу бошчилигидаги делегацияни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.
Учрашувда икки университет ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани ҳамда қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ҳар икки томон вакиллари кўп йиллик ҳамкорликни янада ривожлантириш, айниқса муҳандислик йўналишида узоқ муддатга мўлжалланган йирик илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигини қайд этдилар.
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов университет ҳузурида таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини ўз ичига олган “яшил қурилиш” ва “яшил энергетика” йўналишида илмий марказ ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу таклиф учрашув иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

