Самарқанд давлат университети халқаро рейтингларда эътироф этилмоқда...
2025 йил 20 ноябрь куни Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги томонидан “ Interdisciplinary Science Rankings 2026” — фанлараро илмий тадқиқотлар бўйича дунё университетлари рейтинги эълон қилинди (https://www.timeshighereducation.com/world-university-rankings/interdisciplinary-science-rankings).
Ушбу баҳолашда 94 мамлакатдан 1 267 олий таълим муассасаси иштирок этди.
Ўзбекистоннинг 34 олий таълим ташкилоти мазкур кўрсатгич бўйича рейтингга киритилган бўлиб, уларнинг 6 таси энг яхши 500 талик рўйхатдан ўрин олди, қолганлари “репортер” – номзод мақомида қайд этилди.
Times Higher Education (THE)халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган “Interdisciplinary Science Rankings 2026” — фанлараро илмий тадқиқотлар рейтингида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 301-350 ўринни эгаллади. (https://www.timeshighereducation.com/world-university-rankings/interdisciplinary-science-rankings).
Ушбу натижа билан университет жамоасини табриклаймиз.

