СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида фаолият олиб бораётган Фулбрайт дастури иштирокчиси, профессор Карин де Жонге-Каннан томонидан “Аграр соҳа талабалари учун инглиз тили” махсус ўқув дастури ишлаб чиқилмоқда.

    Ушбу лойиҳа билан танишиш ва уни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасаддилари Саида Чориева ва Ҳаррис Липссомблар институтга ташриф буюриб, лойиҳада режалаштирилган ишлар ва кутилаётган натижалар билан яқиндан танишишди. Элчихона вакиллари ушбу лойиҳанинг илк бор амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этиб, ўқув дастурларига жорий қилиниши муҳим эканлигини таъкидлашди.

    Ушбу дастур икки йилга мўлжалланган бўлиб, аграр соҳадаги талабалар мутахассислик фанлари бўйича инглиз тили билимларни босқичма-босқич тарзда эгаллаш имконига эга бўладилар.

    Ушбу дастурни ишлаб чиқишда хорижий илғор тажрибалар ва янгича ёндашувлардан кенг фойдаланилади.  Шу мақсадда профессор Karin de Jonge-Kannan томонидан нуфузли халқаро нашриётларда сўнгги йилларда чоп қилинган 50 дан ортиқ китоблар ва ўқув-методик материаллар АҚШдан олиб келинди. Талабаларга ушбу китоблардаги материалларни ўзлаштириш усуллари таништирилди ва институт кутубхонасига фойдаланиш учун топширилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.