Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти тадқиқотчиси Достон Тувалов Ер деградациясига қарши курашиш халқаро ўқув курси (ГРО-ЛРТ) да қатнашиш учун Исландиянинг Қишлоқ хўжалиги университетида бўлиб турибди.

    Мазкур халқаро ўқув курси 6 ойга мўлжалланган бўлиб, унда бугунги иқлим ўзгариши шароитида тупроқ қоплами ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ерларни қайта тиклаш бўйича дунёдаги илғор билим ва тажрибалар ўргатилади. Жорий йилда ушбу дастурда 9 мамлакатдан 23 нафар ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этмоқда.  Уларга дарс бериш ва малакасини ошириш мақсадида Исландиянинг етук олимлари билан биргаликда, жаҳоннинг етакчи университетларидан ҳам профессор-ўқитувчилар жалб этилган. 

    Достон Тувалов соҳадаги замонавий билимларга эга бўлиш билан биргаликда исландиялик олимлар раҳбарлиги остида Ўзбекистон чўл яйловларида содир бўлаётган деградация жараёнларини замонавий ёндашувар асосида ўрганиш ва унга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.