Ҳиндистон университетлари ҳафталиги

Самарқанд давлат университетида ўтказилаётган “Ҳиндистон университетлари ҳафталиги” доирасида “Ҳиндистон Республикаси кунининг 73 йиллиги” мавзусида маданий тадбир ташкил қилинди. Унда университетда фаолият олиб бораётган ҳиндистонлик профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда ҳиндистонлик машҳур созанда ва мусиқашунос Ghulam Ali ва Ҳиндистон конституциясининг таниқли шарҳловчиси, Деҳли университети Цент-Стивен коллежининг сиёсатшунослик кафедраси мудири, доктор Sanjay Rao Ayde масофавий тарзда қатнашди.
Тадбир давомида ҳиндистонлик меҳмонлар Ҳиндистон конституциясининг қабул қилиниши тарихи билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳикоя қилдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.