Бугун Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкори, Туркиянинг Мерсин университети доценти "Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур" халқаро симпозиуми иштирокчиси Туба Томбулоғлунинг туғилган куни. 

    Туба Томбулоғлу Амир Темур тарихини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот олиб борган бўлиб, айни пайтда Туркиянинг кўзга кўринган темуршунос олимларидан биридир. 

    Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибасини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий фаолиятига ривож ва муваффақиятлар тилайди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.