СамДУ олимлари билан ҳамкорликда Туркияда ўзбек тилини ўргатиш учун дарсликлар тайёрланади…

Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Истанбул университети профессори Меҳмет Ялчин Йилмаз “Эрасмус+ кредит мобиллик” дастури асосида ташриф буюрди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети Туркология илмий тадқиқот институти ҳамда СамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчиларига “Хорижда тил ўргатиш методлари” мавзусида семинар ўтди. Тадбирда туркиялик профессор томонидан “Эрасмус+” дастурларига аъзо бўлиш, мавзу бўйича грант ва илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан бир қатор тавсиялар берилди.
Профессор Меҳмет Ялчин Йилмаз Самарқанд давлат университети олимлари билан ҳамкорликда Туркияда ўзбек тилини ўргатиш мақсадида А1, А2 даражадаги дарслик ва китобларни нашрга тайёрлаш бўйича келишиб олди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.