Самарқанд давлат университети ва Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети кимё факультетлари ҳамкорлиги йўлга қўйилди…

Самарқанд давлат университети кимё факультетига Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети аналитик кимё кафедраси мудири, профессор Акмарал Аргимбаева бошчилигидаги олимлар ташриф буюришди.
Учрашувда аналитик кимё кафедраси билан ҳамкорликда илмий, илмий-услубий ҳамда ўқув-услубий соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Томонлар илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш, кадрлар алмашинуви сингари қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Меҳмонлар Қозоқ Миллий университетида таълим жараёнларининг бориши, модул-кредит тизимида бажарилаётган ишлар юзасидан талабалар билан фикр алмашдилар.
Маълумот учун, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети QS рейтингида 150 ўринни эгаллаб, Марказий Осиё университетлари орасида етакчилик қилиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.