Самарқанд давлат университетига Россия Федерациясининг “Олий Иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети Санкт-Петербург филиали ўқитувчилари - Людмила Веселова ва Алёна Коробочкиналар ташриф буюрди…

    “Менежмент”, “Шарқшунослик” ва “Африкашунослик” магистрлик дастурлари раҳбарлари саналган ушбу мутахассислар талабалар, магистрлар ва докторантларга “Хитойда иқтидорлиларни бошқариш”, “Замонавий Хитой жамиятида аёллар ролининг ўзгариши”, “Марказий Осиё минтақасида Хитой ва Япония ҳамкорлигининг ривожи: ўзига хос жиҳатлари, йўналишлар ва минтақа ривожидаги салоҳият” ҳамда “Марказий Осиё минтақасидаги Россия-Хитой муносабатлари Япония нигоҳида” мавзуларида семинар ўтди.

    Машғулот давомида Шарқ мамлакатлари тарихи, уларнинг бугунги глобаллашув жараёнларидаги иқтисодий салоҳияти, ижтимоий масалалари бўйича батафсил маълумот беришди.

    Шунингдек, тингловчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.