Самарқанд давлат университети талабалари учун франциялик Магали Ламарте француз тилидан дарс ўтмоқда…

Магали Ламарте Франциядан Самарқандга “Давлат хизмати” миллий дастури орқали ташриф буюрган. Айни пайтда у Самарқанд давлат университетидаги “Сампус Франсе” тил марказида талабалар учун бепул дарсларни бошлаб юборган.
Ўқув машғулотлари ҳафтада икки кун: душанба соат 14:30 да ва сешанба 13:00 да бошланади. Барча қизиқувчилар дарсларга иштирок этишлари мумкин…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.