Бугун, 3 ноябрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.