Али Асқархон Қосимов, Анқара Йилдирим Боязид университети катта илмий ходими, Исломий илмлар қўлланма ва тадқиқотлар маркази директори ўринбосари, “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро симпозиум ташкилий қўмитаси аъзоси:

Анқара Йилдирим Боязид университетининг Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлиги 2020 йилдан бошланган. Айни шу йилда Анқара Йилдирим Боязид университети ректори Иброҳим Айдинлининг Ўзбекистонга биринчи сафари чоғида Ўзбекистоннинг 8 университети билан ҳамкорлик ўрнатилган. Самарқанд давлат университети уларнинг асосийси ҳисобланади.