Қашқадарё вилояти Кўкдала педагогика коллежида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раислигида барча олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессионал таълим бўйича масъуллар ва ОАВ вакиллари иштирокида сайёр Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов ҳам иштирок этди.

    Анжуманда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси, талабалар бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, олий ва профессионал таълим интеграцияси масалалари муҳокама этилди.