Самарқанд давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов Япониянинг Сукуба университетида “Ўзбекистон- Япония университетлари ректорларининг IV форуми” да иштирок этмоқда.

    Нуфузли анжуманда Самарқанд давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, Акмал Ахатов Япониянинг бир қатор университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб борди.

    Жумладан, Бункио Гакуин университети профессори Омотено Насуки билан томонлар ўртасида ҳамкорликда тарих ва агробиотехнологиялар соҳасида бакавриат ҳамда магистратура йўналишларида алмашинув дастурларини олиб бориш, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш масалалари келишилди.

    Вакаяма университетининг ректори Итоҳ Чиҳиро ва мутасадди вакиллари Нагатомо Аёко, Накомот Казуе, Адачи Мотоҳиролар билан томонлар ўртасида суний тафаккур, физика, кимё йўналишларида ҳамкорлик қилиш бўйича фикрлар алмашилди. Шунингдек, қўшма лабораторияларда илмий тадқиқот матреиалларни тайёрлаш, магистратура ва докторантура босқичларида алмашинув дастурларни амалга ошириш бўйича шартномалар тузилди.

    София университети проректори Такаши Окада ва хорижий тиллар факультети мутасаддилари Такеши Юасаралар билан томонлар ўртасида рус тили, тарих, археология, агробиология таълим йўналишларида талабалар амлмашинуви йўлга қўйиш, лаборатория таҳлил натижалари, ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви ҳамда доторантлар тайёрлаш масалалари келишилди. Бундан ташқари физика, оптика йўналишида қўшма лабораториялар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.  

    Сока университети ректори Сузуки Масаши билан учрашувда томонлар ўртасида имзоланган шартномага асосан  география ва экология,    тарих, археология, агробиология йўналишларида ҳамколикда кадрлар тайёрлаш ўқитувчи ва талабалар алмашинувни ташкил этиш борасида муҳокамалар олиб борилди.    

    Самарқанд давлат университетининг доимий ҳамкори Нагоя университи вице президенти Сугияма Наоши билан учрашувда томонлар ўртасида тарих, ҳуқуқшунослик ва физика йўналишларида докторантлар тайёрлашга келишилиб олинди.  

    “Ўзбекистон- Япония университетлари ректорларининг ИВ форуми” ўз ишини давом эттирмоқда…

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими