Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Анжуманда Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алимова, филиал директори, доцент Шерзод Ўроқовлар иштирок этди. 

    Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг сўз олган шаҳар ҳокими жорий ўқув йилида талабалик бахтига муяссар бўлган талабаларни табриклаб, келгусидаги ишларига муваффақият тилади. 

    - СамДУ Каттақўрғон филиали ўз фаолиятини бошлаганига бир йил бўлган бўлсада, юқори натижаларга эришмоқда, - дейди директор Шерзод Ўроқов. - Ўтган йилги ҳолат билан таққосласак, бир қатор қулайлик ва афзалликларга эришдик. Янги ва замонавий ўқув бинолари қад ростлади, қабул квоталари оширилди. Айни дамда янги талабалар турар жойи ҳамда ўқув биноси қурилмоқда. Ўқийман дейдиган талабалар учун барча имкониятлар яратилган, фақат ўқиш талаб этилади…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.