Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди…

    -  Самарқанд давлат университети кимё факультетига ўқишга қабул қилиндим, - дейди Шаҳзод Муродуллаев. - Бу мен учун катта бахт. Бир ой давомида ўқув жараёнлари қандай бўларкан, қаерда ўқирканман, шароитлари яхшимикан, деган ўй билан юрдим. Мана бугун ҳаммаси мен кутгандан ҳам аъло даражада. Янги бинода ўқишни бошладик, сўнгги замонавий моделлар билан жиҳозланган. Одамнинг ҳаваси келади. Бу имкониятлар учун университет раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Талабаликнинг илк кунини яхши кайфият билан бошладим.

    - Болалигимдан чет тилларини ўрганишга ҳаракат қиламан. Келажакда Самарқанд давлат университетига ўқишга кираман ва ушбу соҳанинг етук мутахассиси бўламан деб ният қилардим, - дейди талаба Озода Учқунова. -  Ниятим холис экан, хорижий филология йўналишига ўқишга кирдим. Ўқув йилини, талабаликнинг илк кунини хуш кайфиятда бошлаб олдим.  Барча талабаларга омад тилайман.

    - Биз Сурхандарёдан келдик. Қизим Самарқанд давлат университети биология факультетига ўқишга кирди, - дейди талабанинг онаси Хосият Эргашева. - Тоғриси, фарзандимга нисбатан мен кўпроқ ҳаяжондаман. Йўлимиз узоқ бўлса ҳам, келиб ўз кўзим билан кўрмагунча кўнглим тинчимaсди. Факультет раҳбарияти ва тютори бизни яхши қабул қилди. Факультет ҳаёти билан таништирди. Ҳавас қилса арзигулик даражада. Ҳам амалий, ҳам назарий билимларни эгаллаш учун барча шароитлар етарли экан. Мен бундан хурсандман. Фарзандим СамДУ ни танлаб адашмаганига яна бир карра амин бўлдим…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.