Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ёзилди.
Байрам муносабати билан 300 га яқин профессор-ўқитувчилар ва университет ходимларига мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Илм-фан ва ривожланиш йўлидаги Янги Ўзбекистонимизнинг келгусидаги ривожи учун фахрий профессор-ўқитувчилар дуо қилиб, ёшларга янги ўқув йилида ғайрат ва шижоат тилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.