Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети назарий ва амалий механика кафедраси мудири, профессор Хайрулло Худойназаровнинг туғилган куни.
Техника фанлари доктори Хайрулло Худойназаров Қўшработ туманида туғилган. 72 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши