Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети профессори Минжигит Абдураҳимов, доцентлар Рустам Кушатов, Холмурза Назаров ва Фазилат Қўчқороваларнинг туғилган куни.
Рақамли иқтисодиёт кафедраси доценти Рустам Кушатов Пайариқ туманида туғилган. 66 ёшни қарши олган олим 44 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тупроқшунослик ва агротехнология кафедраси профессори Минжигит Абдураҳимов Бахмал туманида туғилган. 63 ёшини нишонлаётган олим, 43 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
География ва табиий ресурслар кафедраси доценти Холмурза Назаров Оқдарё туманида туғилган. 62 ёшини нишонлаётган олим, 41 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Умумий психология кафедраси доценти Фазилат Қўчқорова Иштихон туманида туғилган. 58 ёшни қарши олган олима 32 йилдан буён Самарқанд давлат университетда турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши