Самарқанд давлат университети докторанти Ўзбекистон Фанлар Академияси томонидан ташкил этилган ёш тарихчиларининг биринчи ёзги мактабида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон ёш тарихчиларининг биринчи ёзги ўқув курсларига старт берилди. 10 кунга мўлжалланган тадбир Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғидаги «Ёшлар» оромгоҳида бўлиб ўтмоқда.
Ушбу семинарда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 100 га яқин ёш тарихчилар қаторида Самарқанд давлат университети докторанти Нодирбек Хушвақтов ҳам иштирок этмоқда.
Ёзги ўқиш давомида уларга Республиканинг етук тарихчи олимлари ва хорижлик мутахассислар маҳорат дарсларини ўтиши, давра суҳбатлари, «Заковат» ўйинлари ва бошқа турли маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
- Ёш тарихчилар ўртасида ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш, уларни илм-фаннинг янги ютуқлари билан таништириш ва малакасини оширишга мўлжалланган ушбу тадбир илк маротаба ташкил этилганлиги билан эътиборга молик, - дейди Нодирбек Хушвақтов. – Шунингдек, бу ерда бизга фанимизнинг фахрий устозлари ҳам ўзларининг фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда тарихимизни ўрганиш, уни келгуси авлодга холис етказиш каби бир қатор кўникмалари билан ўртоқлашмоқдалар.
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.