Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим орқали мурожаат қилади:
    -  қисқача биографик маълумотнома;
    -  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
    -  меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
    -  илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
    -  фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
    -  иш жойидан тавсифнома (ВМҚ-304, 2-илова 4-боб 41-банд).