Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси ўқитувчиси Акбар Аҳмедов Исроилнинг Вайсман илм-фан институтида стажировка ўтади…

    Икки ойлик стажировка давомида ўсимликлар ва изотоплар экологияси бўйича илмий изланишлар олиб борди. Ушбу тадқиқотлар бўйича Исроилнинг ноёб чўл, адир ва тоғ экотизимларида экспедициялар уюштирилди. Шунингдек, ушбу университетнинг дарахтлар лабораторияси мудири, профессор Тамир Клеин билан бирга Ўрта ер денгизи флораси бўйича тажриба ўтказди.

    Тадқиқот давомида юлғун ўсимликларининг (Tamarix negevensis, Tamarix nilotica, Tamarix aphylla)   намуналари йиғилиб, унинг қурғоқчиликка, тузга чидамлилик хусусиятларини ўрганиш мақсадида Германиянинг Триер университети Геоботаника лабораториясига юборилди.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.