Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Талабага мадад қандай лойиҳа ва кимларга берилади?

    Ёшларнинг таълим олишига кўмаклашиш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб беришга қаратилган лойиҳа. У Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 250 сон ҳамда 450 сон қарорларига мувофиқ 2021 йилнинг 18 октябрдан бошлаб ишга туширилди.

    “Талабага мадад” лойиҳаси томонидан Самарқанд давлат университетида 805 нафар талабани контракт тўловлари тўлаб берилди.

    Тўлов шартнома пули кимларга тўлаб берилади?

    “Талабага мадад” лойиҳаси томонидан тўлов шартнома пуллари “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчаси битирувчилари, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган ёшлар, тўлиқ бўлмаган оила (ёлғиз она, ота)нинг фарзандлари, оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногирони бўлган оила фарзандлари, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан жазо муддатини ўтаб чиққан ёшлар, “ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оила фарзандлари, ота-онасидан бири ёки ҳар иккиси ёшга доир пенционер бўлган ёшлар, ёш эр-хотин талабалар, оиласида икки ёки ундан ортиқ фарзанд контракт асосида ўқиётган оила фарзандларига тўлаб берилади.

    Ушбу лойиҳада бакалавриатнинг кундузги, сиртқи, кечки ва махсус сиртқи йўналишлари ҳамда магистратуранинг кундузги йўналишида ўқийдиган талабаларга тўлаб берилиши назарда тутилган.

    Тўлов шартнома пулининг қанча қисми тўлаб берилади?

    Тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш туман, шаҳарлардаги “Ёшлар дафтари” жамғармасига вилоят буджетининг орттириб бажарилган қисмидан тушириладиган маблағлар ҳисобидан васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати