Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Самарқанд давлат университетига китоб совға қилди…

Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан юз дона дарслик ва бадиий адабиётлар совға қилинди.
- Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг ташаббуси билан СамДУ ва ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ўртасида китоб ва дарсликлар алмашинуви йўлга қўйилган, - дейди Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов. - Совға қилинган китоблар нафақат университет кутубхонасини, балки илм-марифат эгаларининг билимини оширишга хизмат қилади. Бунинг учун Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чи Жун Лин жанобларига миннатдорчилик билдираман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.