Самарқанд давлат университетида “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Глобал ва миллий муаммолар (Food Security: Global and national Problems)” мавзусидаги ИВ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади…

Жорий йилнинг 14-15 октябрь санасида Самарқанд давлат университети биология факультетида БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги бўйича тадқиқотлар олиб борувчи халқаро Марказ (ICARDA) билан ҳамкорликда “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Глобал ва миллий муаммолар (Food Security: Global and national Problems)” мавзусидаги IV халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий амалий анжуман ахборот хати билан қуйидаги ҳавола орқали (http://conffsgmp.samdu.uz/uzk/announcement_1) танишиб чиқишингиз ва иштирок этишингиз мумкин.
Илмий-амалий анжуман доирасида олий таълим муассасаларининг бакалавр ва магистратурада босқичида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар учун “Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг яхши инновацион тадқиқот иши” танлови ўтказилади. Танловда иштирок этиш шартлари билан танишинг…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати