Самарқанд давлат университетида Қўшработ, Тойлоқ, Ургут, Пахтачи туманларининг 249 нафар маҳалла раислари учун бир ҳафталик ўқув-семинарлар бошланди.

    Мазкур ўқув-семинарларга Олий ва ўрта махсус таълим, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси вакиллари тренер-модератор сифатида таклиф этилган.

     Шунингдек, машғулотлар доирасида  ҳудудларда сектор раҳбарлари билан учрашув ҳам белгиланган.

    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов маҳалла раислари билан учрашувни таҳлилий-танқидий руҳда ўтказди.  Маҳалла раисларининг вазифа ва мажбуриятлари ҳақида алоҳида таъкидланди…

    Ушбу тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳам иштирок этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар