Бугун Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари  кафедраси доценти Истам Аминовнинг таваллуд топган куни.

    Физика-математика фанлари номзоди, доцент Истам Аминов Пахтачи туманида туғилган. 61 ёшни қарши олган олим 38 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Истам Аминовни самимий муборакбод этиб, ижодий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши