"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бошланди.

Самарқанд давлат университетида Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Сенатор, Конституциявий комиссия аъзоси Рустам Холмуродов Самарқанд шаҳридаги маҳалла фаоллари билан билан мазкур мавзуга бағишланган мулоқот давомида янги Конституциянинг асосий қонун сифатида ҳал қилувчи вазифалари, жамият ҳаётида таъминловчи тамойиллари ҳақида фикр билдирди.