СамДУ ўқитувчиси Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмасининг фахрий эсдалик нишони билан тақдирланди

Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети ўқитувчиси Санжар Бобоқулов ўз ҳарбий хизматини фаол ўтаганлиги, хизматдошларига ўрнак бўлганлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун қўшган ҳиссаси ҳамда мазкур Бирлашма томонидан ташкил этилган семинар ва анжуманлардаги фаоли иштироки учун Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмасининг фахрий эсдалик нишони билан тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.