Самарқанд давлат университети битирувчиси – Шимолий Кавказ федераль университети Ер фанлари институти халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари...

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг география ва экология факультети битирувчиси Азамат Ахмедов бугунги кунда ўз фаолиятини Шимолий Кавказ федераль университети Ер фанлари институти халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари лавозимида давом эттирмоқда.
Азамат Ахмедов бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ дунёнинг нуфузли университетларида амалиётда бўлган. У Самарқанд давлат университети ва Шимолий Кавказ федераль университети ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро таълим дастурлари – талабаларга иккита диплом тақдим этувчи лойиҳанинг координатори. Шунингдек, у СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети декан ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.