Самарқанд давлат университетининг филология, математика, юридик ва инсон ресурсларини бошқариш факультетларида магистратура босқичи битирувчиларининг магистрлик диссертатсияси ҳимоялари бўлиб ўтди.

    – Айни пайтда “Рақамли иқтисодиёт шароитида ахборот хавфсизлигининг криптографик жиҳатдан ҳимояланишининг турли хил усуллари ва аҳамияти” мавзусида магистрлик ишимни муваффақиятли ҳимоя қилдим, - дейди инсон ресурсларини бошқариш факультети магистри Моҳигул Мажидова. - Магистратура босқичида ўқиш давомида ушбу мавзуни бир неча хил янги ёндашувлар асосида тадқиқ қилишга ҳаракат қилдим. Бугун ҳар бир магистр 2 йиллик меҳнатлари самарасини устозлар кўз ўнгида намойиш қилди. Бошқача айтганда, ҳар биримиз бизга 2 йил давомида ишониб топширилган “магистратура талабаси” шарафли номини оқладик.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.