Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон халқ артисти Абдурашид Эргашевнинг таваллуд топган куни.
Абдурашид Эргашев 1941 йил Қўқон шаҳрида туғилган. Ижодкор бугунгача кўплаб опера санъати вакилларини етиштирди. У киши яратган “Самарқанд” қўшиғи Самарқанд шаҳрининг мадҳиясига айланган. Олимнинг кўп йиллик меҳнатлари ёшларга ўрнак бўлмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси Абдурашид Эргашевни самимий муборакбод этиб, ижодий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Абдурашид Эргашевнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати томонидан видеолавҳа тайёрланган эди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши