Кимё илмида олималар нигоҳи

Самарқанд давлат университети кимё факультетида 5 та кафедра мавжуд бўлиб, уларда 30 га яқин аёл ўқитувчи фаолият юритади. Факультет лабораторияларида кимё фанининг муҳим бўлимлари: ноорганик, органик, аналитик, физикавий ва коллоид кимё фанлари бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Самарқандлик кимёгар олималар янги ихтисосликлар бўйича етук кимёгар мутахассислар тайёрлаш, фаннинг ҳали ўрганилмаган соҳаларида илмий тадқиқот олиб бориб, янги илмий кашфиётлар қилиш учун тинмай изланмоқдалар.
Ушбу тадқиқотлар доирасида ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган.
Мухтасар айтганда, кимё илми ниҳоятда чек-чегарасиз, сир-синоатларга бой. Университетдаги ҳар бир кимёвий тадқиқот бу сир-синоатларни ечишда ўзига хос қадам бўлади. Олима аёлларнинг кимё илмида ҳали ўрганилмаган муаммоларни тадқиқ этиш ва фанга олиб кириш борасида тутган аҳамияти ниҳоятда катта.
Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.