Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси Қодир Муродовнинг таваллуд топган куни.
Қодир Муродов 1954 йил Ғаллаорол туманида туғилган. 68 ёшни қарши олган олим 49 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси Қодир Муродовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши