Матбуот анжуманидан:

- Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети бугунги кунда дунёнинг 160 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда;
- Айни вақтда университет талабаларига 70 нафар хорижлик профессор-ўқитувчилар дарс ўтмоқда.
Хусусан, АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Исроил каби давлатларнинг етакчи университетлари билан биргаликда бакалавриат талабалари учун 8 йўналишда, магистратура босқичи талабалари учун 10 йўналишда қўшма таълим дастурлари ташкил этилган бўлиб, мазкур талабалар икки университет дипломларига эга бўлишади.