Самарқанд давлат университетининг Қозон миллий технологиялар университети билан илмий ҳамкорлиги янада кучайтирилади

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Ҳушвақтов Қозон миллий тадқиқот технологиялар университети (Россия) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Александр Копилов билан учрашди.
Ўзаро музокаралар давомида икки университет ўртасида докторантларнинг илмий стажировкаларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалардаги ҳамкорлигини янада кучайтириш каби бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.