Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Навоий, Улуғбек, Беруний, Ислом Каримов номли давлат стипендияларига ҳужжат қабул қилишнинг биринчи босқичи бошланди. Танловда иштирок этмоқчи бўлган 2-3 босқич бакалавр ҳамда 1 босқич магистр талабалар Самарқанд давлат университети иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

    Ҳужжатлар 15 июньга қадар қабул қилинади.

    Низом талаблари билан танишинг.

    Ҳужжатлар рўйхати билан танишинг.